ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

O`z DSt 3049:2022 Меъморий ёдгорликларни таъмирлаш учун сополдан тайёрланган маҳсулотлар. Техникавий шартлар (АВ томонидан 19.01.2023 й. 141-сон билан рўйхатга олинган қурилиш вазирининг 09.12.2022 й. 236-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 19 январда 141-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш вазирининг

2022 йил 9 декабрдаги

236-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3049:2022



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ


O`z DSt 3049:2022

Меъморий ёдгорликларни таъмирлаш

учун сополдан тайёрланган маҳсулотлар.

Техникавий шартлар

  

   

Мазкур давлат стандарти меъморий ёдгорликларни таъмирлашга, шунингдек тарихий обидалар деворлари ва гумбазларининг ички ва ташқи сатҳини кошинлашга мўлжалланган сополдан тайёрланган маҳсулотларга (бундан буён матнда сополдан тайёрланган маҳсулотлар деб юритилади) қўйиладиган талабларни белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

  

1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


ГОСТ 8135-74 - Темирли сурик. Техникавий талабалар (расмий манба: ГОСТ 8135-74 Сурик железный. Технические условия);


ГОСТ 427-75 - Ўлчаш учун мўлжалланган металл линейка. Техникавий талаблар (расмий манба: ГОСТ 427-75 Линейки измерительные металлические. Технические условия);


ГОСТ 8273-75 - Ўрама қоғоз. Техникавий талаблар (расмий манба: ГОСТ 8273-75 Бумага оберточная. Технические условия);


ГОСТ 9169-75 - Керамика саноати учун лой хом ашёси. Таснифланиши (расмий манба: ГОСТ 9169-75 Сырье глинистое для керамической промышленности. Классификация);


ГОСТ 12.3.009-76 - Меҳнат муҳофазаси стандартлар тизими. Юклаш ва юкни тушириш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.3.009-76 Система стандартов безопасности труда. Работы погрузочно-разгрузочные. Общие требования безопасности);


ГОСТ 3749-77 - 90°ли қиёслаш бурчаги. Техникавий талаблар (расмий манба: ГОСТ 3749-77 Угольники поверочные 90°. Технические условия);


ГОСТ 4525-77 - Реактивлар. 6-сувли кобальт хлориди. Техникавий талаблар (расмий манба: ГОСТ 4525-77 Реактивы. Кобальт хлористый 6-водный. Технические условия);


ГОСТ 13451-77 - Шиша саноати учун дала шпати ва кварц - дала шпати материаллари. Техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 13451-77 Материалы полевошпатовые и кварц-полевошпатовые для стекольной промышленности. Технические условия);


ГОСТ 18704-78 - Борат кислотаси. Техникавий талаблар (расмий манба: ГОСТ 18704-78 Кислота борная. Технические условия);


ГОСТ 12.0.001-82 - Меҳнат муҳофазаси стандартлар тизими. Асосий қоидалар (расмий манба: ГОСТ 12.0.001-82 Система стандартов безопасности труда. Основные положения);


ГОСТ 17.4.3.05-86 - Табиат муҳофазаси. Ўғитлар. Суғориш ва ўғитлаш учун чиқинди ва улардан ҳосил бўлган чўкмаларга талаблар (расмий манба: ГОСТ 17.4.3.05-86 Охрана природы. Почвы. Требования к сточным водам и их осадкам для орошения и удобрения);


ГОСТ 12.1.005-88 - Меҳнат муҳофазаси стандартлар тизими. Ишчи майдон ҳавосига умумий санитар-гигиеник талаблар (расмий манба: ГОСТ 12.1.005-88 Система стандартов безопасности труда. Общие санитарно-гигиенические требования к воздуху рабочей зоны);


ГОСТ 9396-88 - Қайта фойдаланиш мумкин бўлган ёғоч қутилар. Умумий техникавий талаблар (расмий манба: ГОСТ 9396-88 Ящики деревянные многооборотные. Общие технические условия);


ГОСТ 166-89 - Штангенциркуллар. Техникавий талаблар (расмий манба: ГОСТ 166-89 Штангенциркули. Технические условия);


ГОСТ 12.2.003-91 - Меҳнат муҳофазаси стандартлар тизими. Ишлаб чиқариш ускуналари. Умумий хавфсизлик талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.2.003-91 Система стандартов безопасности труда. Оборудование производственное. Общие требования безопасности);


ГОСТ 7025-91 - Керамик ва силикатли ғишт ва тошлар. Сув шимувчанлигини, зичлигини аниқлаш усуллари ва совуққа бардошлилигини текшириш (расмий манба: ГОСТ 7025-91 Кирпич и камни керамические и силикатные. Методы определения водопоглощения, плотности и контроля морозостойкости);


ГОСТ 30108-94 - Қурилиш материаллари ва буюмлари. Табиий радионуклидларнинг ўзига хос самарали фаоллигини аниқлаш (расмий манба: ГОСТ 30108-94 Материалы и изделия строительные. Определение удельной эффективной активности естественных радионуклидов);


ГОСТ 14192-96 - Юкларни маркалаш (расмий манба: ГОСТ 14192-96 Маркировка грузов);


ГОСТ 13511-2006 - Озиқ-овқат, гугурт, тамаки маҳсулотлари ва ювиш воситалари учун гофрировка қилинган картон қутилар. Техникавий талаблар (расмий манба: ГОСТ 13511-2006 Ящики из гофрированного картона для пищевых продуктов, спичек, табачных изделий и моющих средств. Технические условия);


ГОСТ 24297-2013 - Сотиб олинган маҳсулотларни верификациялаш. Назорат қилиш усуллари ва амалга оширишни ташкил этиш (расмий манба: ГОСТ 24297-2013 Верификация закупленной продукции. Организация проведения и методы контроля);


ГОСТ 12.1.003-2014 - Меҳнат муҳофазаси стандартлар тизими. Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.1.003-2014 Система стандартов безопасности труда. Шум. Общие требования безопасности);


ГОСТ 17.2.3.02-2014 - Табиат муҳофазаси. Атмосфера. Саноат корхоналари томонидан рухсат этилган зарарли моддаларни чиқиндига ташлаш қоидаларининг белгиланиши (расмий манба: ГОСТ 17.2.3.02-2014 Охрана природы. Атмосфера. Правила установления допустимых выбросов вредных веществ промышленными предприятиями);


ГОСТ 22551-2019 - Шиша саноати учун кварц қуми, майдаланган қумтош, кварцит ва томир кварци. Техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 22551-2019 Песок кварцевый, молотые песчаники, кварцит и жильный кварц для стекольной промышленности. Технические условия);


ГОСТ 27180-2019 - Керамик плиткалар. Синов усуллари (расмий манба: ГОСТ 27180-2019 Плитки керамические. Методы испытаний);


ГОСТ 23672-2020 - Шиша саноати учун доломит. Техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 23672-2020 Доломит для стекольной промышленности. Технические условия);


O`z DSt 8.022:2002 - Ҳар қандай турдаги пакетларга қадоқланган товарлар миқдорига умумий метрологик талаблар ва давлат метрология текшируви ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби (расмий манба: O`z DSt 8.022:2002 Общие метрологические требования к количеству фасованных товаров в упаковках любого вида и порядок осуществления государственного метрологического контроля и надзора за их соответствием);


O`z DSt 1056:2014 - Бирламчи бойитилган Каолин. Техникавий шартлар (расмий манба: O`z DSt 1056:2014 Каолин первичный обогащенный. Технические условия);


СанҚваН N 0193-06 - Радиация хавфсизлиги меъёрлари ва радиация хавфсизлигини таъминловчи асосий санитария қоидалари (расмий манба: СанҚваН 0193-06 Нормы радиационной безопасности (НРБ-2006) и Основные санитарные правила обеспечения радиационной безопасности (ОСПОРБ-2006);


СанҚваН 0293-11 - Гигиенага оид меъёрлар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аҳоли истиқомат қиладиган жойларнинг атмосфера ҳавосида зарарли моддалар (расмий манба: СанҚваН N 0293-11 Гигиенические нормы. Вредные вещества в атмосфере населенных пунктов на территории Республики Узбекистан);


СанҚваН 0294-11 - Гигиенага оид меъёрлар. Иш ҳудудида ҳаводаги зарарли моддаларнинг концентрациялашувининг йўл қўйиладиган ҳади (расмий манба: СанҚваН N 0294-11 Гигиенические нормы. Допустимая концентрация вредных веществ в воздухе рабочей зоны);


ҚМҚ 3.03.06 - Қурилиш қоришмаларини тайёрлаш ва ишлатиш. (расмий манба: ҚМҚ 3.03.06 Приготовление и применения строительных растворов).



2-БОБ. СОПОЛДАН ТАЙЁРЛАНГАН

МАҲСУЛОТЛАРНИ ТАСНИФЛАШ ВА

УЛАРНИНГ ШАРТЛИ БЕЛГИЛАРИ

  

2. Сополдан тайёрланган маҳсулотлар ишлатиш вазифаси бўйича қуйидагиларга бўлинади:

ташқи қопламаси учун;

ички девор қопламаси учун;

пол қопламаси учун.


3. Сополдан тайёрланган маҳсулотлар ташқи қопламасининг турига қараб қуйидагиларга бўлинади:

сирланган;

қисман сирланган;

сирланмаган;

тўлиқ ёки қисман сайқалланган;

сайқалланмаган;

силлиқ ва бўрттирма юзали.


4. Меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, шунингдек тарихий обидалар деворлари ва гумбазларининг ички ва ташқи сатҳини кошинлаш учун сополдан тайёрланган маҳсулотларнинг шартли белгисига қуйидагилар киради:

сополдан тайёрланган маҳсулотнинг номи ва мазкур давлат стандартининг белгиси;

технологик ҳужжатларга мувофиқ mm ва калибрдаги ўлчамлар (узунлик, кенглик, қалинлик).

Бунда, сополдан тайёрланган маҳсулотларнинг ҳарф белгиси қуйидагиларни ўз ичига олади:

СС - сирланган сайқалланган маҳсулот;

ССМ - сирланган сайқалланмаган маҳсулот;

СМС - сирланмаган сайқалланган плита;

СМСМ - сирланмаган сайқалланмаган плита;

тасдиқланган эталон-намуна ёки ранг каталогига мувофиқ ранг (агар керак бўлса) ёки "рангли" сўзи.



3-БОБ. СОПОЛДАН ТАЙЁРЛАНГАН

МАҲСУЛОТЛАРНИНГ ТЕХНИКАВИЙ ТАЛАБЛАРИ

          

       

1-§. Сополдан тайёрланган маҳсулотларнинг

асосий кўрсаткичлари ва тавсифлари

  

5. Меъморий ёдгорликларни таъмирлаш учун, шунингдек тарихий обидалар деворлари ва гумбазларининг ички ва ташқи сатҳини кошинлаш учун фойдаланиладиган сополдан тайёрланган маҳсулотлар мазкур давлат стандартига мувофиқ бўлиши ва ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган технологик ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилиши керак.


6. Сополдан тайёрланган маҳсулотларнинг ўлчамларидан оғиш чегараларининг меъёри 1-жадвалда келтирилган қийматлардан ортиқ бўлмаслиги керак.



1-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичларнинг номи

      

Йўл қўйиладиган

оғиш миқдори


Ўлчамлардан оғиш (mm дан кўп эмас) қуйидагича белгиланади:

бўйига;


±4

энига;


±3

қалинлиги.


±3

Тўғри бурчак шаклидаги сополдан тайёрланган маҳсулотлар сатҳининг тўғри чизиқдан оғиши (mm дан кўп эмас)


±3

Бўйи 5 дан 15 mm гача бўлган сополдан тайёрланган маҳсулотлар четларининг учганлиги ёки тўмтоқлиги (донадан кўп эмас)


1

Устки 1 dm2 сатҳида, эни 0,5 mm дан ва бўйи 40 mm дан ортиқ бўлмаган сополдан тайёрланган маҳсулотларнинг алоҳида тилинган чизиқлари (донадан кўп эмас)


2

         

7. Сополдан тайёрланган маҳсулотларнинг физик-механик кўрсаткичлари 2-жадвалда белгиланган қийматларга мувофиқ бўлиши керак.



2-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичларнинг номи

       

Қиймат


Намликни сингдириши (%, дан кўп эмас)


10

Гумбазлар учун сополдан тайёрланган маҳсулотларнинг совуққа чидамлилиги (цикл, дан кам эмас)


75

Сополдан тайёрланмаган бошқа маҳсулотлар учун (цикл, дан кам эмас)


15

Сополдан тайёрланган маҳсулотлар сирининг термик турғунлиги (°С)


150

Сиқилишга мустаҳкамлик чегараси (МPа (kgf/cm2), дан кам эмас)


1,5 (15)

Сирининг қаттиқлиги (Моос шкаласи бўйича, дан кам эмас)


6

         

8. Сополдан тайёрланган маҳсулотлар бир ёки бир нечта ранг билан бўялган сирланган олд юзаларга эга бўлиши мумкин.


9. Сополдан тайёрланган маҳсулотларнинг устки сатҳида ёриқлар, доғлар, шўрлашлар ва ранг ўчишлар бўлмаслиги лозим.


10. Сополдан тайёрланган маҳсулотлар йиғиладиган (орқа) сатҳида диаметри 15 mm ва чуқурлиги 0,5 mm дан кўп бўлмаган ботиқлар бўлиши керак.


11. Сополдан тайёрланган маҳсулотлар устки сатҳининг сифат кўрсаткичлари 3-жадвалда кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.



3-ЖАДВАЛ



Кўрсаткичларнинг номи

          

Меъёри

Сирининг дўмпайиши, тўлқинсимонлиги, сирланган бўёқ рангининг хиралашиши, тўпланиб қолиши, бир текис эмаслиги (10 mm масофадан кўриниб туришига)


йўл қўйилмайди


Диаметри 2 mm ортиқ бўлган ёриқлар (сирдаги чуқурчалар) бўлганда


йўл қўйилмайди


Ҳажми 10 сm2 пуфакчалар (бўртиб қолишлар) бўлганда


йўл қўйилмайди


1 сm2 да тарқоқ холлар (қора нуқталар) диаметри қуйидагича бўлса:

3 mm дан катта бўлганда;

3 mm дан кичик бўлганда 3 тадан кўп эмас.


йўл қўйилмайди


Цек (юзаки тўлқинсимон) сополдан тайёрланган маҳсулотлар сифатини бузмаса


3

Бўёқлар куйиб кетиши ва яхши қиздирилмай қолишига


йўл қўйилмайди


2 mm масофадан кўринадиган дарз бўлганда


йўл қўйилмайди


Сирланган қатламининг кўчиши бўлганда


йўл қўйилмайди


Сирнинг қуриқлашиб қолган жойининг умумий майдони 2 сm2 дан катта бўлганда


йўл қўйилмайди


Сайқалланган ёпишманинг умумий майдони 2 сm2 дан катта бўлса


йўл қўйилмайди


Сирланган сатҳ четида ғуддалар, қиртиқлар бўлганда


йўл қўйилмайди


Орқасига ўтган ёриқлар бўлганда


йўл қўйилмайди


          

12. Тўғри бурчак шаклидаги сополдан тайёрланган маҳсулотлар икки томонлама сирланган юзага эга бўлса, қотириладиган юзасида чуқурлиги 10 mm дан, узунлиги маҳсулот қиррасининг 1/2 қисмидан кам бўлмаган ботиқликларга эга бўлиши керак.


13. Меъморий ёдгорлик гумбазига пардоз беришда сополдан тайёрланган маҳсулотларнинг ёпишиш мустаҳкамлилигини ошириш учун ушбу маҳсулотда ён томонидан чуқурлиги 8 mm дан, узунлиги маҳсулот қиррасининг 1/2 қисмидан кам бўлмаган ботиқликлар бўлиши керак.



2-§. Хом ашёга ва сополдан тайёрланган

маҳсулотларга қўйиладиган талаблар

         

14. Сополдан тайёрланган маҳсулотларни тайёрлаш учун қуйидаги материалларни қўллаш керак:

ГОСТ 9169 га асосан кулолчилик саноати учун лой хом ашёси;

O`z DSt 1056 га асосан бойитилган бирламчи каолин;

ГОСТ 13451 га асосан дала шпати;

ГОСТ 22551 га асосан кварц қуми;

ГОСТ 23672 га асосан доломит;

ГОСТ 18704 га асосан бор кислотаси.


15. Сополдан тайёрланган маҳсулотларни тайёрлаш учун пигментлар сифатида қуйидаги материаллардан фойдаланилади:

ГОСТ 4525 га асосан хлорли кобальт;

ГОСТ 8135 га асосан темир оксиди.


16. Сополдан тайёрланган маҳсулотларни тайёрлаш учун ишлатиладиган хом ашё материалларига ГОСТ 24297 га асосан кириш назорати ўтказилиши керак.


17. Табиий радионуклидларнинг нисбий самарадор фаоллиги қиймати А (сам) ГОСТ 30108 ва СанҚваН 0193 га асосан хом ашё бўйича 370 Bq/kg дан ортиқ бўлмаслиги керак.



3-§. Сополдан тайёрланган маҳсулотларни тамғалаш

       

18. Сополдан тайёрланган маҳсулотларни тамғалаш қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ишлаб чиқарувчининг номи, манзили (юридик ва амалдаги манзили);

ҳар бир турдаги сополдан тайёрланган маҳсулотнинг сони, (дона);

сақлаш шароитлари;

ишлаб чиқарувчининг савдо белгиси;

қўллашга оид кўрсатмалар;

ишлаб чиқарилган сана (йил, ой);

сақлашнинг кафолатли муддати, (ой, йил);

мазкур давлат стандарти белгиси;

сертификатциялаштирилганлиги тўғрисида маълумот (сертификатлаштиришда);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган сополдан тайёрланган маҳсулотлар учун "O`zbekistonda ishlab chiqarilgan" ва экспортга сотилаётган маҳсулотлар учун "Made in Uzbekistan" ёзувлари.


19. Транспортда ташиш ёрлиғини тамғалаш ГОСТ 14192 га асосан ҳар бир юк жойи учун 1-сон "Мўрт. Эҳтиёт бўлинг!" ва 3-сон "Намликдан асранг" манипуляция белгиларини қўйиш орқали амалга оширилади.


20. Тамғалаш тўғридан-тўғри пакетга ёки пакетга ёпиштирилган ёрлиқда қўлланилиши мумкин.


21. Транспорт пакетини шакллантиришда қадоқлаш қисмлари улардаги белгилар кўринадиган тарзда жойлаштирилиши керак.


22. Ёрлиқ ва унга қўлланиладиган тамғалаш сополдан тайёрланган маҳсулотни сақлаш ва ташишнинг бутун даври давомида, шунингдек юклаш ва тушириш жараёнлари пайтида сақланиши ҳамда осонгина ўқилиши лозим.



4-§ Сополдан тайёрланган маҳсулотларни ўраб жойлаш

       

23. Сополдан тайёрланган маҳсулотлар устки сатҳларини юзма-юз қилиб тахлаган ҳолда ГОСТ 8273 га асосан қоғозларга ўраб жойланади.

Бунда, ушбу ўралган маҳсулотлар ГОСТ 9396 га асосан тахта қутиларга жойлаштирилади.


24. Сополдан тайёрланган маҳсулотларни ГОСТ 13511 га асосан қат-қат бурама картон қутиларга жойлаштириш лозим.


25. Ўров жойининг вазни 25 kg дан ортиқ бўлмаслиги керак. Вазндан рухсат этилган чегаравий оғиш O`z DSt 8.022га мувофиқ бўлиши лозим.



4-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ВА АТРОФ-МУҲИТ

МУҲОФАЗАСИ ТАЛАБЛАРИ

       

26. Сополдан тайёрланган маҳсулотлар заҳарли, ёнғин ва портлаш хавфига эга бўлмаслиги, тайёрлаш, сақлаш ва ташиш чоғида хавф туғдирмаслиги лозим.


27. Ишлаб чиқариш хоналарида иш олиб бориладиган ҳудуддаги зарарли моддаларнинг йўл қўйиладиган концентрацияси ГОСТ 12.1.005 ва СанҚваН 0294-11 га асосан 6 mg/m3 дан ортиқ бўлмаслиги шарт.


28. Шовқин хавфсизлиги талаблари ГОСТ 12.1.003 га асосан белгиланади.


29. Сополдан тайёрланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш жиҳозларига хавфсизлик талаблари ГОСТ 12.2.003 га асосан белгиланади.


30. Лок-бўёқ ишларига хавфсизлик талаблари ГОСТ 12.2.005 га асосан белгиланади.


31. Атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг таркиби СанҚваН 0293-11 бўйича белгилаб қўйилган йўл қўйиладиган энг кўп даражадан ортиқ бўлмаслиги зарур.


32. Сополдан тайёрланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ГОСТ 12.0.001 ва ГОСТ 12.2.003 га асосан умумий хавфсизлик талабларига ва ГОСТ 12.1.004 га асосан ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


33. Юклаш-тушириш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари ГОСТ 12.3.009 га мувофиқ бўлиши лозим.


34. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича талаблар ГОСТ 17.2.3.02 га мувофиқ бўлиши керак.


35. Сополдан тайёрланган маҳсулотларни тайёрлаш чоғида оқова сувларни муҳофаза қилиш ГОСТ 17.4.3.05 га асосан белгиланиши керак.



5-БОБ. СОПОЛДАН ТАЙЁРЛАНГАН

МАҲСУЛОТЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

      

36. Сополдан тайёрланган маҳсулотлар мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқ ишлаб чиқарувчининг техник назорати томонидан қабул қилинади.


37. Таъмирланаётган муайян меъморий ёдгорлик объекти учун тайёрланган сополдан тайёрланган маҳсулотлар сони партия деб ҳисобланади. Партия бир хил турдаги, рангдаги, нақшли, бир хил технологиядан фойдаланган ҳолда, материаллардан тайёрланган ва битта сифат ҳужжати билан расмийлаштирилган маҳсулотлардан иборат бўлиши керак.


38. Сополдан тайёрланган маҳсулотларни ушбу давлат стандартининг талабларига мувофиқлигини текшириш учун ишлаб чиқарувчи қабул қилиш-топшириш ва даврий синовларни ўтказади.


39. Қабул қилиш-топшириш синовларини ўтказиш учун муайян бир меъморий ёдгорликнинг сополдан тайёрланган маҳсулотидан камида 1 дона намуна танлаб олинади.


40. Сополдан тайёрланган маҳсулотнинг даврий синовлари қабул қилиш-топшириш синовларидан ўтган маҳсулотларда ўтказилади.


41. Сополдан тайёрланган маҳсулотнинг даврий синовларининг ташқи кўриш орқали ёрлиқланиши ҳамда ўраб жойланиши қуйидаги кўрсаткичларга мувофиқ амалга оширилади:

совуққа бардошлилилик, сув сингдириш - бир йилда 1 марта;

сиқилишдаги мустаҳкамлик - ярим йилда 1 марта;

сирланганлигининг иссиққа чидамлилиги ва сирнинг қаттиқлиги Моос усули бўйича - бир йилда 1 марта;

сополдан тайёрланган маҳсулотлар табиий радионуклидларининг нисбий самарадор фаоллиги (Асам) - бир йилда 1 марта.



6-БОБ. НАЗОРАТ УСУЛЛАРИ

           

42. Сополдан тайёрланган маҳсулотнинг ташқи кўриниши таъмирлаш объекти буюртмаси бўйича намуналар билан таққослаб текширилади.

Тўғри бурчакли сополдан тайёрланган маҳсулотларнинг шакли ва ўлчамлари ГОСТ 427 га асосан 1 mm гача аниқликдаги металл чизғич ҳамда ГОСТ 166 га асосан 0,1 mm гача аниқликдаги штангенциркуль ёрдамида ўлчанади.

Шунингдек, тўғри бурчакларни ўлчаш учун ГОСТ 3749 га асосан угольник қўлланилади.


43. Сополдан тайёрланган маҳсулотларнинг намлик сингдириши ва совуққа бардошлилиги ГОСТ 7025 га асосан аниқланади.


44. Сиқилгандаги мустаҳкамлик кўрсаткичи ГОСТ 27180 га асосан аниқланади.


45. Сирнинг термик турғунлиги ГОСТ 27180 га асосан аниқланади.


46. Сирнинг қаттиқлиги Моос усулида ГОСТ 27180 бўйича аниқланади.


47. Хом ашёнинг табиий радионуклидлар солиштирма самарадор фаоллиги (Асам) ГОСТ 30108 ва СанҚваН 0193 га асосан аниқланади.



7-БОБ. СОПОЛДАН ТАЙЁРЛАНГАН

МАҲСУЛОТНИ ТРАНСПОРТДА

ТАШИШ ВА САҚЛАШ

  

48. Сополдан тайёрланган маҳсулотлар барча турдаги транспортда ташилади.

Сополдан тайёрланган маҳсулотларни ташиш чоғида транспорт воситасига солинган идиш усти бир қатор қилиб қипиқ билан зич тахланган бўлиши лозим.


49. Сополдан тайёрланган маҳсулотлар тахта қутиларда текис ҳолга келтирилган майдонларда бир қатор қилиб тахланган ҳолда ёпиқ хоналарда сақланиши лозим. Хонадаги ҳаво ҳарорати +5 °С дан кам бўлмаслиги шарт.


50. Сополдан тайёрланган маҳсулотлар ўраб жойланмасдан қалаштириб (бетартиб ҳолда) юкланмайди ва тўкиб туширилмайди.



8-БОБ. СОПОЛДАН ТАЙЁРЛАНГАН

МАҲСУЛОТЛАРНИ ИШЛАТИШГА

ОИД КЎРСАТМАЛАР

   

51. Меъморий ёдгорликнинг ташқи томони сополдан тайёрланган маҳсулот билан пардозланганда ҚМҚ 3.03.06 га мувофиқ гипсополимерцемент асосга эга бўлган мураккаб қоришмалардан фойдаланиш зарур.


52. Меъморий ёдгорликларнинг таъмирлаш ва пардозлаш ишлари атрофдаги ҳаво ҳарорати +10 °С дан паст бўлмаган шароитда бажарилиши лозим.


53. Меъморий ёдгорликларнинг таъмирлаш ва пардозлаш ишлари ёғингарчилик шароитида ўтказилмаслиги лозим.

           

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).







































































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск